«Миналаштирилгани» айтилган самолёт Тошкентга қўнди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Минск – Тошкент HY-710 рейси йўналиши бўйича ҳаракатланган А320 ҳаво кемаси Тошкент вақти билан 01.26 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига муваффақиятли қўнишни амалга оширди. Эслатиб ўтамиз, ушбу самолёт «миналаштирилган» деган хабар берилганидан сўнг Домодедово аэропортига фавқулодда қўндирилганди. Самолёт портловчи буюм, моддаларни топиш учун текширилган ва маълумот тасдиқланмаган.