Бомба ўрнатилгани ҳақидаги таҳдидлар ортидан Сибирда минглаб одам эвакуация қилинди
28 январда бомба ўрнатилгани ҳақида бир неча таҳдид келиб тушиши ортидан Сибирда минглаб одам эвакуация қилинди. Маҳаллий матбуот тарқатган хабарларга кўра, одамлар маъмурий бино, шифохона ҳамда мактаблардан эвакуация қилинган. Бомба ўрнатилгани иддао қилинган хатлар муассасаларга электрон почта орқали юборилган. Эвакуациялар Кемерово, Хакасия, Омск, Иркутск, Олтой, Красноярск ўлкаларида амалга оширилган. Бошқа вилоятлар расмийлари эса, келиб тушган таҳдидлар кўриб чиқилаётганини маълум қилишди. Читать дальше...