Чайлами? Йўқ, мактаб… Халқ таълими вазирлиги нима дейди?
Маълумотларга қараганда, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 170 дан ортиқ умумий ўрта таълим мактаби мавжуд. Уларда кўп миллатли халқнинг фарзандлари таълим-тарбия олишмоқда. Туманнинг асосий қисми чекка қишлоқларда истиқомат қилади. Уларга эътибор ва имконият кўлами жуда паст. Ҳаттоки, айрим қишлоқларда яшовчи аҳолининг фарзандлари мактабга бориш учун 15-20 км масофа босиб ўтишга мажбур. Юқоридаги ҳолат, танганинг бир томони холос. Танганинг иккинчи томони ҳайратимизни янада оширади. Тумандаги Оғзикенг қишлоғида 146-умумий ўрта таълим мактабининг филиали мавжуд. Филиалда 20 нафар бола таҳсил олади. Уларга ҳеч қандай имконият ва шароит яратиб берилмаган. Мазкур «биноча»ни қишлоқ аҳли 2000 йилда ҳашар йўли билан қурган. – Ҳар куни 19-20 нафар ҳар хил ёшдаги болага битта синфда дарс ўтишга мажбурман. Айримларига 1 синф дарслигини ўтиб турсам, 4 ёки 5 синф болалари кутиб туришади дейди, – бошланғич синф ўқитувчиси Тўйчи Жуманазаров. Дарсликлар ҳам вақтида етиб келмайди. Баъзан, айрим китобларни йил якунида оламиз. – Туман халқ таълими бўлими мудираси Назира Абраевага бу ҳолатни билдирганмиз, мактабимизни суратга тушириб, ариза билан мурожаат этганмиз дейди, – қишлоқлик фермер Шукур Ҳайдаров. – 2017 йилда 3 та ариза билан чиқдик, ҳокимиятга мурожаат этдик. Порталга ёздик. Шундан сўнг мутахассислар мактабимизни кўриб, 2018 йилнинг март ойида янги мактаб биносини қуриб берамиз деган ваъдалар беришганди. Натижа йўқ, мактаб қурилиши ҳақида ҳеч қандай ҳужжат ҳам кўрмадим. Мазкур муаммоларнинг ечимини топиш мақсадида шу куни туман халқ таълими бўлими мудираси Назира Абраева билан телефон орқали боғланишга ҳаракат қилиб кўрдик. Саволларимизга аниқ жавоб ололмагач, туман ҳокимлигига мурожаат этдик. Мутассадилар мазкур ҳолатдан хабари йўқ эканини билдириб мурожаатимизни тубдан ўрганиб чиқишни таъкидлади. Бизда эса ўринли ва асосли кўплаб саволлар жавобсиз қолди. Объектив.уз саволларга жавоб кутиб қолади.
Экология в России и мире
Путин в России и мире
Лукашенко в Беларуси и мире
123ru.net —
международная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.
Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).
123ru.net — живые новости в прямом эфире!
В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.
Здоровье в России и мире
Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России
Друзья 123ru.net
Информационные партнёры 123ru.net
Спонсоры 123ru.net