Мактаб ерида ёки унинг ичида тадбиркорлик билан шуғулланиш, ер олиш бўйича янги тартиб чиқдими. Эшитишимча, энди фақат таълимга оид фаолият бўлиши керак эканми? Таълим муассасаларининг мол-мулки, бино ва иншоотлари ҳамда ер майдонларидан самарали фойдаланишни тартибга солиш мақсадида Ҳукумат фармойиши қабул қилинган. Фармойишга кўра Республикада фаолият кўрсатаётган давлат таълим муассасаларининг, хусусан, мактабгача таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг мол-мулки, бино ва иншоотлари ҳамда ер майдонларидан Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларисиз ташкилотларга бериш ёки таълим жараёнига тегишли бўлмаган мақсадларда фойдаланиш қатъиян ман этилди Huquqiy axborot ҳизмати