2020 йил 1 январдан бошлаб кучга кирадиган тўй ҳашам ва оилавий тадбирлар бўйича Низом талаблари. Булар: - тўй, оилавий тадбирлар, марака ва маросимлар (дафн маросимидан ташқари) фақат 1 кун бўлади; - улар соат 6:00-23:00 оралиғида ўтказилиши лозим; - тўйларда 200 нафаргача, ошда 250 тагача одам қатнашиши мумкин; - қўшалоқ тўйда 250 нафар, ошда эса 300 нафаргача одам қатнашиши мумкин; - дафн маросимларида чекланмаган одам қатнашиши мумкин, ош бериш вақти бундан мустасно; - диний маърузари фақат қонуний рухсати бор одам ўқиши мумкин; - тўй кортежида 3 тадан кўп автомобил мумкин эмас; - «келин навкари», «чорлар», «ота кўрди», «сеп ёйди», «қуда чақирди», «куёв чақирди», «келин чақирди», «тоғора юбориш», «пул сочиш» ва ҳоказо ишларни ўтказиш мумкин эмас; - «етти», «пайшанбалик», «йигирма», «қирқ», «йил оши», «пул тарқатиш», «мато улашиш» ва ҳоказоларни ўтказиш мумкин эмас; - 50 ва ундан ортиқ шахс иштирокида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш учун тадбир ўтказувчи шахс ҳамда тўйхона, кафе ва ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилиши шарт; - тадбирлардаги бошловчи(тамада) санъаткор, хонанда, видеочи, фотограф ва бошқалар билан шартнома тузилиши шарт; - тадбирларда 2 нафардан ортиқ хонанда (гуруҳ) хизмат қилиши мумкин эмас;