Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги «Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3919-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, вазирликнинг мустақил таълим муассасаси ҳисобланади. Бугунги кунда, Институтда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Жиноятчиликка қарши кураш, Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, Ахборот-технологиялари кафедралари самарали фаолият кўрсатмоқда. Айни пайтда, Институт профессор-ўқитувчилари томонидан 50 дан ортиқ умумтаълим мактаблари ва академик лицейлар ўқувчилари учун ватанпарварлик, адолатлилик, одиллик, ҳалоллик, садоқатлилик, сўз ва амал бирлиги, халққа хизмат қилиш каби эзгу тушунчалар каби мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар ва викториналар ўтказилди. Шунингдек, Институт профессор-ўқитувчилари томонидан маҳаллаларда истиқомат қилаётган 200 га яқин кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар, якка ёлғиз кекса авлод вакиллари ҳамда ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар мобайнида самарали меҳнат қилган ва бугунги кунда нафақада бўлган фахрийларнинг ҳолидан хабар олинди. Бундан ташқари, ўтган 2019 йилда йилда Институт профессор-ўқитувчиларининг 2 нафари Хитой, 2 нафари Россия, 1 нафари Италия давлатининг турдош таълим муассасаларида ташкил этилган ўқув курсларида малака оширдилар. Айни пайтда, шиддат билан ривожланиб бораётган давр талаблари ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириб бориш, уларни қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражасини ошириш, улар томонидан янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалда қўллаш энг муҳим вазифалардан ҳисобланади.