Эрон термаси Россияга ташриф буюрган илк жамоа бўлди
0
Эрон терма жамоаси футболчилари ва мураббийлар штаби жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Москвага етиб боришди, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Натижада, Эрон термаси Россияга ташриф буюрган илк жамоа бўлди.
8 июнь куни Эрон терма жамоаси «Спартак» стадионида Литва билан ўртқолик ўйин ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Марокаш (15 июнь, Санкт-Петербург), Испания (20 июнь, Қозон) ва Португалия (25 июнь, Саранск) билан беллашади.
Турнир давомида эронликлар Москва вилоятидаги Баковка шаҳарчасида жойлашган «Локомотив» клуби қароргоҳида истиқомат қилишади.