АНДИЖОН – "Асакадан шикоят: халқ аҳволидан хабар олсангиз асакангиз кетадими?"
АСАКА. "Мен Андижон вилояти Асака тумани Ойбек кўчасидан мурожаат қиляпман. Кўп қаватли уйларимиз ёни ахлатга тўлиб кетган. Аввалроқ бузиб ташлаб кетилган уйларнинг ёнига ҳам йўлаб бўлмайди.Иссиқ кунларда бу ерлар пашшалар маконига айланади. Яна денг, ахлатхона ёнида болалар боғчаси жойлашган. Маҳаллага ҳам, ҳокимликка ҳам мурожаат қилдик, фойдаси бўлмади. Мансабдорларга қарата халқ дардига қулоқ тутсангиз, асакангиз кетадими, дегингиз келади. Яқинда Президент Асакага келармиш, ундан аввал Тошкентдан махсус гуруҳ юборилармиш, деб эшитдик. Читать дальше...