ҲАРОМДАН ҚЎРҚМАЙДИГАН ҚИЗ (15 яшар қиз мактабдаги муаллимидан ҳомиладор бўлди ва бола туғилгач, сотувга қўйди…»
Аниқ яшаш манзили сир тутилган тошкентлик 15 ёшли мактаб ўқувчиси Селина Абдиева содир этган жиноий ишни кўриб чиқиш анча вақтга чўзилди. Терговчилар аслида ким асосий айбдор эканини аниқлагунча қора терга ботишди. Чунки бу ерда гап шунчаки икки севишганнинг тақдири ҳақида бормаётганди. Қиз ҳали мактабда ўқийди. Муаллими 38 ёшли Рустам Қаҳҳоров билан дон олишиб қўйган. […]