ПАЙПОҚДА УХЛАШ САЛОМАТЛИК ГАРОВИДИР…
Дунё олимлари ўз изланишлари натижасида шундай тўхтамга келишган. Маълум бўлишича, агар кечқурун оёққа пайпоқ кийган ҳолда ухлашга ётилса, биринчидан, тезроқ уйқуга кетарканмиз. Иккинчидан, соғлиққа ҳам пайпоқда ухлашнинг фойдаси кўп экани аниқланди. Яъни, пайпоқ танадаги ички ҳароратни меъёрга келтиради, одам қаттиқ ухлашига ёрдам беради. Бундан ташқари, қон томирлар кенгаяди, оёқдаги томирларда ҳам қон айланиши яхшиланади. […]