«Отишма юз берадиган бўлса». АҚШдаги мактаблардан бирида ўқувчилар тошлар билан қуроллантирилди
АҚШнинг Пенсильвания штатидаги мактаблардан бирида ўқувчиларни тошлар билан қуроллантиришди, бу отишма юз берадиган бўлса, қўл келиши керак, деб хабар қилмоқда Buzzfeed News. Таъкидланишича, мактаб директори Дэвид Ҳельсель бундай қарор ҳақида мактаб таълими масалалари бўйича давлат қўмитаси йиғилиши давомида маълум қилди. «Агарда қуролланган жиноятчи бизнинг синфхоналаримиздан бирига киришга уриниб кўрса, у тошлар билан қуролланган талабалар тўла хонага дуч […]