Учқудуқлик уч “зулфиячи”нинг мураббийи ким?
Аслида, юксак унвон ва мукофот соҳиблари, ғалабага эришган қаҳрамонлар ҳақида ёзганда унинг хурсандчилигига шерик бўлиб, ютуқлари омилини бир-бир санаймиз. Бироқ шогирдининг тақдирини ўз шаънидан устун қўйган мураббий ва устознинг меҳнати назаримиздан бироз четда қолади.