АНДИЖОН – "Асакадан шикоят: халқ аҳволидан хабар олсангиз асакангиз кетадими?"
АСАКА. "Мен Андижон вилояти Асака тумани Ойбек кўчасидан мурожаат қиляпман. Кўп қаватли уйларимиз ёни ахлатга тўлиб кетган. Аввалроқ бузиб ташлаб кетилган уйларнинг ёнига ҳам йўлаб бўлмайди.Иссиқ кунларда бу ерлар пашшалар маконига айланади. Яна денг, ахлатхона ёнида болалар боғчаси жойлашган.
Маҳаллага ҳам, ҳокимликка ҳам мурожаат қилдик, фойдаси бўлмади. Мансабдорларга қарата халқ дардига қулоқ тутсангиз, асакангиз кетадими, дегингиз келади. Яқинда Президент Асакага келармиш, ундан аввал Тошкентдан махсус гуруҳ юборилармиш, деб эшитдик. Тошкентдан келган комиссия бизнинг ҳудудни ҳам бир текшириб кетсин".
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!