Украина Халқаро савдо ташкилотига Россия устидан шикоят киритди
Украина Халқаро савдо ташкилотидан Россия орқали маҳсулотларни олиб ўтишга киритилган чекловнинг қонунийлигини ўрганиш учун хакамлар ишчи гуруҳини ташкил этишни илтимос қилди.
Москва томонидан 2016 йилда киритилган мазкур чеклов Украинадан Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга қилинаётган экспортнинг 80-95 фоизига тегишлидир.
Россия президенти 2016 йил 1 январидан эркин савдо шартномасининг Украинага тегишли қисмини музлатиб қўйган эди. 2016 йил 1 июлидан бу чеклов муддати 2017 йил охиригача узайтирилган.