Назарбоев истеъфога чиқишдан олдин нима учун Путинга қўнғироқ қилгани ошкор бўлди
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқиш ҳақидаги қарори тўғрисида олдиндан хабардор қилиш мақсадида Россия президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилган. Бу ҳақда Кремль расмий вакили Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзмоқда «Kun.uz».
Песков Назарбоев Россия президенти билан ўзининг ўрнига раҳбарлик курсисига ким ўтириши тўғрисида маслаҳатлашмаганини таъкидлади.
«Бу ҳақда гап ҳам бўлиши мумкин эмас», — деди у журналистларнинг саволига жавоб қайтараркан.
Бундан ташқари, Кремль вакили мазкур суҳбат «ўзига хос тусга эга» бўлгани учун телефон қўнғироғи ҳақида расман маълум қилинмаганлигини айтди.
