Ўзбекистон Армиясида 1 ой хизмат қилиш учун 4 200 000 сўм тўлаш керак?
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
Ўзбекистон Армиясида 1 ой хизмат қилиш учун 4 200 000 сўм тўлаш керак?
"Мени шартнома асосида 1 ойлик хизматга бориш учун чақиришди. Лекин, бир ойлик хизматга бориш учун 4 миллион 200 минг сўм тўлаш керак экан. Менда бунча пул йўқ.
Бу пулни кредит асосида тўлаш мумкин экан. Кредит масаласида тегишли ходим билан учрашдим. Лекин, у ҳам менга "кафил турадиган одам керак", деб айтди. Мен ундай одам йўқлигини айтдим. Кредитни тўлай олишимга кўзим етмаслигини ҳам айтдим. Шунда у ходим "пулингиз бўлганда келарсиз", деб айтди.
Бир йиллик армияга бориш ҳам муаммо. Докторлар соғлом болани ҳам текширувдан йиқитади. Ҳарбий билетсиз эса ҳеч қаерга ишга олмайди. Ҳарбий билет учун пул керак".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
