Прибус: Трамп киберҳужумлар тўғрисидаги разведка ҳисоботини тан олади
Унга кўра, Трамп демократлар партияси компьютерларига киберҳхужумилар уюштирилиши ортида Москва турганини яхши тушунади. Прибус АҚШнинг янги маъмурияти Россияга киберҳужумлар муносабати билан чора қўллаши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.
Прибуснинг мазкур шарҳи Трамп позициясида сезиларли ўзгаришлар бўлганини англатади. Трамп бир неча бор Россия унга кўмак кўрсатмоқчи бўлганини инкор қилган ҳамда бу гапни унинг сиёсий рақиблари ўйлаб топганини айтган эди.
6 январь куни АҚШ махсус хизматлари эълон қилган ҳисоботда хулоса қилинишича, Россия президенти Путин АҚШдаги президент сайловида республикачи номзод Доналд Трамп ғалабасини таъминлаш ниятида киберҳужум уюштиришга шахсан буйруқ берган.
