Украина рус комиги Максим Галкинни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи шахслар рўйхатига киритди
Украина ҳукумати россиялик комик ва телебошловчи Максим Галкинни мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи шахслар рўйхатига киритди. Украина Маданият ва ахборот вазирлигининг билдиришича, Галкин 3 ноябрь куни Миллий хавфсизлик хизмати тавсияси билан мазкур рўйхатга қайд этилган. Мазкур рўйхатда жами 259 кишининг исми бор. Аввалроқ Украина Миллий хавфсизлик хизмати Россия эстрада юлдузлари Олег Газманов, Надежда Бабкина, Юрий Шевчук, Земфира , Филипп Киркоров, рэпер Моргенштернларнинг мамлакатга киришини тақиқлаган эди. Читать дальше...