Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади?
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган икки беллашув бўлиб ўтди.Дастлаб, Япония Қатарни 4:2 ҳисобида таслим этди. Кейинги якунланган беллашувда эса Индонезия даҳшатли ўтган учрашувда Жанубий Кореяни пенальтилар сериясида мағлуб қилди (2:2, 11:10).Шундай қилиб, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бугун Саудия Арабистонини мағлуб этса, ярим финалда Индонезия билан финал йўлланмаси учун баҳс юритади. Ироқ - Вьетнам жуфтлиги ғолиби эса Японияга қарши майдонга чиқади. Читать дальше...