Ада, ўнгиними ё чап тарафиними?⠀
Ота ўғлига дебди:⠀
— Ўғлим, қўшни хонадан пайпоғимни олиб чиқгин.⠀
Ўғли “Хўп” деб қўшни хонага кирса, опаси ўтирган экан.⠀
Болани шўхлиги тутиб опасига дебди:⠀
— Адам айтдилар-ки, қулоғингизни “бураб” қўяр эканман…⠀
Опаси:⠀
— Нима деяпсан? Тентакмисан?! Бўлиши мумкинмас!⠀
Бола отаси томонга қараб бақарибди:⠀
— Ада, ўнгиними ё чап тарафиними?⠀
Ҳеч нарсадан бехабар отаси:⠀
— Иккаласини ҳам! – дермиш.