Қаламни тишланг ва оғиз билан ҳарф ёзинг
Кунини компьютер қаршисида ўтказадиганларнинг бўйинлари вақт ўтиб, бу ҳолдан «норози» бўлади ва турли белгиларни намоён қила бошлайди. Даставвал, елкаларда симилловчи оғриқлар кузатилади, сўнгра бу оғриқлар бошга ўтади.
Ана шундай пайтларда қуйидаги машқ бўйин учун жуда фойдали бўлади.
Бунинг учун оғзингиз билан битта қаламни тишланг ва алифбодаги барча ҳарфларни кетма-кетликда ҳавода ёзинг. Бу машқни кунига бир марта бажариб туриш кифоя. Фойдаси эса яққол сезилиб туради.
Эслатма: рус алифбосидага ҳарфлар сони бизникидан 6 тага кўп. Бу уларга қўшимча бонус. Шу ўринда алифбосидаги иероглифлар сони 10 000 га яқин бўлган хитойликлар ҳам анча тер тўкишларига тўғри келади.