«Мана укам, қайтимига яна 9 та обкеласан!»
Бир ходим хечам рахбарига пора беролмасмиш. Пул олиб кирсаям, совға олиб кирсаям бошлиғи «Менга пора бермоқчимисан» деса хеч нима дея олмай қайтиб чиқаркан. Бир кун калласига зўр ғоя келибди. Бозорга бориб 1 000 000 сўмга катта қўчқор олибдида рахбарни уйига борибди. Рахбари чиқиб қовоқ солиб:
– Ие, бу нима қилганинг. Ишхона қолиб уйимгаям келасанми?- деса
– Йўўў шееффф, шу… пул зарур бўлиб қолди. Шу қўйни олиб қолмисми деб сизникига обкегандим. Арзон сотаман ака, олиб қолинг, атиги 500 сўм – деса
Рахбари чўнтагидан 5000 чиқариб:
– Мана укам, қайтимига яна 9 та обкеласан,- дермиш…