Россияда 10 йил давомида марказий осиёликларни ўлдириб келган қотил иши судга оширилди
Россиянинг Чита шаҳрида ўн йил давомида марказий осиёлик меҳнат муҳолжирларини ўлдириб келган шахс устидан суд жараёни бошланиши кутилмоқда.
Sputnik нашрининг Россия Тергов қўмитасига таяниб хабар беришича, айбланувчи ўн йил давомида Чита шаҳрида ва унинг атрофида марказий осиёликларга миллий нафрат асосида ҳужум қилиб келган.
Тергов материалларига қараганда, у10 йил давомида 8 нафар марказий осиёликни ўлдирган. Айбланувчи ўлдирган меҳнат муҳожирларининг айнан қайси давлатлардан экани очиқ айтилмаган.
Айбланувчи умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.