КОРОНАВИРУС ЮҚТИРИШ ХАВФИ ЮҚОРИ БЎЛГАН «УНУТИЛГАН ЖОЙ»ЛАР…
«Подъезд»лар — кўп қаватли уйларга кириш-чиқиш йўлакларида эпидемияга қарши, коронавирусдан ҳимояловчи етарли чоралар кўрилмайди. Шунинг учун вирус у ерда узоқ вақт сақланиб туриши мумкин.
Бу ҳақда Россия Давлат Думаси раисининг биринчи ўринбосари, собиқ Бош санитария шифокори Геннадий Онищенко маълум қилди: («Касалланиш хавфи нуқтаи назаридан подъездни «унутилган жой» деб таърифлайман».
Зина тутқичлари, лифт тугмачалари, домофонда инфекция бўлиши мумкин. Ёки агар лифтдан фойдаланмасангиз, зинада қўшниларга дуч келасиз, мулоқотда бўласиз. Бу ҳам вирус юқтиришнинг эҳтимолий хавфини кучайтиради.