Юртимизга Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб, ҳарорат кўтарилади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Республика Гидрометеорология маркази бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Олдинги ҳафта охирида, совуқ об-ҳавони вужудга келтирган антициклоннинг совуқ переферияси таъсири пасая бошлади. Бугун ва эртага республиканинг барча ҳудудларида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, кундуз кунлари қуёш ҳаво ҳароратини 3-8о илиқгача кўтаради, кечалари эса 3-6о совуқ атрофида, баъзи жойларда 8о совуқгача бўлиши сақланиб туради. Кейинги кунларда республика ҳудудларига Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Барча ҳудудларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва ҳафтанинг охирига келиб кечалари 0-3о илиқ, кундуз кунлари 12-15о илиқ бўлади, бу иқлим меъёрларидан 4-6о га юқоридир. 25-27 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.