Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Январь
2021

Амалдорлар Тошкентда "COVID-19га қарши эмланаётгани" ҳақидаги хабар тармоқларда эътирозга сабаб бўлди

0
Амалдорлар Тошкентда

Даволаниш учун пойтахтга чақирилган маҳаллий амалдорлар COVID-19 га қарши эмлангани ҳақида расман тасдиқланмаган хабарлар тарқалди. Озодлик ўзи ва тумуш ўртоғи тиббий кўрик пайтида "эмлангани"ни айтган амалдор ҳақида маълумотга эга.

Амалдорлар Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Тиббиëт бош Бошқармасининг 1-сон марказий клиник шифохонасида махсус жадвал асосида тиббий кўрикдан ўтиш асносида "COVID-19 га қарши эмлангани" ҳақида Озодликка тиббиëт ходимларидан бири хабар берди.

Аммо Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мулозими бу хабарларни рад этди. Матбуотга гапириш ваколати йўқлиги боис исми ошкор этилмаслигини сўраган мулозимга кўра, мамлакатда амалдорларни эмлаш бўйича махсус дастур йўқ. У ҳокимларнинг Тошкентда тиббий кўрикдан ўтаётганини тасдиқлади. Аммо мулозимнинг сўзларига кўра, бу каби кўрик ҳар йили режага мувофиқ ўтказилади ва унинг коронавирусга алоқаси йўқ.

ССВдаги манбага кўра, ҳозиргача Ўзбекистонга фақат Хитойнинг 5 минг кишида синаш учун олиб келинган ҳамда Россиядан намуна тариқасида келтирилган вакцина мавжуд. Айни мулозим АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BionTech компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган вакцина Ўзбекистонга ҳануз етиб келмаганини билдирди.

Ўзбекистон Соғлиқ сақлаш вазирлигининг коронавирус борасидаги статистикаси ва соғлиқни сақлаш расмийларининг пандемия билан боғлиқ  айрим баёнотлари маҳаллий матбуот томонидан савол остига олинган. 

ССВ ҳозиргача амалдорларнинг Тошкентда тиббий кўрикдан ўтаётгани ҳақидаги хабарлар ва уларнинг бу жараёнда "эмлангани" борасидаги иддаолар юзасидан матбуотга расмий баёнот бергани йўқ.

Озодлик ҳозирча ССВ жамоатчилик билан алоқалар бўлимидан бу борада изоҳ ололмади.

Айни пайтда блогер Отабек Бакиров “ҳукумат касалхоналари” деб аталадиган клиникада вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг “даволаниш жадвали”ни ўз саҳифасида эълон қилди.

Жадвалда 17 январдан бошлаб ҳар 10 кунда 7 нафар ҳоким “тиббий кўрикдан” ўтиши кўрсатилган. Жадвалда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев¸ Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Сурхондарë вилояти ҳокими Тўра Боболов дохил ўнлаб амалдорлар исм-шарифини кўриш мумкин.

Озодлик айни клиникада тиббий кўрикдан ўтган амалдорнинг турмуш ўртоғи билан гаплашди.

Исми сир қолишини сўраган 44 яшар аëлнинг айтишича¸ эри ва ўзи короновирусга қарши “Хитой ва Россияники бўлмаган "зўр" вакцина билан эмланишган”. Суҳбатдош вакцина номини аниқ айта олмади.

Январнинг ўрталаридан сал ўтиб эмлангани иддао қилинган амалдорнинг хотини "эмлаш" ортидан ҳеч қандай асорат бўлмаганини ҳам айтди.

100 минг доза Pfizer сотиб олинган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими жорий йилнинг 18 январида “Ўзбекистонга АҚШ ва Германия компанияси ишлаб чиқарган вакцина келтирилиши” ҳақида маълумот тарқатган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевга иқтибосан ëзилган хабарномада Ўзбекистонга АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BionTech компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган 100 минг дона вакцина олиб келиниши таъкидланган.

Яна айтилишича¸ мамлакатда эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш учун GAVI ташкилоти томонидан 17 та катта ҳажмдаги рефрижераторлар ва 206 та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилган.

2020 йилнинг августида Ўзбекистон Европа минтақавий бюросининг фаол аъзоси сифатида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотнинг коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилган эди.

Pfizer ҳали Тошкентга етиб келмади

Тошкентдаги "правительственный" деб аталадиган 1-сон марказий клиник шифохонанинг Озодлик суҳбатлашган врачи тиббий кўрикдан ўтиш пайтида ҳокимлар эмланган ëки эмланмаганидан хабари йўқлигини айтди. Исмини тилга олмаётганимиз тиббиёт ходимининг сўзларига кўра, ҳокимларнинг кўрикдан ўтказилаётгани ва муолажа қилинаётгани тўғри.

“Шуни аниқ айта оламанки, ҳокимлар Pfizer билан эмланмади. Чунки бу вакцина ҳали Тошкентга етиб келгани йўқ. Жадвал асосида ҳокимлар тиббий кўрикдан ўтказилаëтгани ва уларнинг COVID-19га бардош бериши учун муолажа қилинаëтгани тўғри. Буни ўзим тасдиқлайман. 1-сон марказий клиник шифохонасида -70 ℃ ҳароратни сақлайдиган музлатгич мавжудлигини ҳам айтишим керак. Бу музлатгич вакцина сақлашга мўлжалланган бўлиб, яқинда ўрнатилди”¸ - деди Озодлик суҳбатлашган врач.

Унинг яна айтишича¸ ўтган йили Бош вазир ўринбосари Барноев ва яна бир неча ҳокимлар короновирусдан ўлгани ортидан махсус селектор ўтказилиб, “мулозимларни COVID-19 дан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари" белгиланган:

“Биринчи бўлиб айнан раҳбарлар эмланиши аниқ. Чунки улар жамоат билан доимий мулоқотда бўлишади. Ҳокимларни тиббий кўрикдан ўтказиш энди бошланди. Кўрик бир неча босқичдан иборат. Pfizer вакцинаси билан боғлиқ процедуралар бўйича тиббиëт ходимлари ўртасида тренинглар ўтказилди”¸- деди суҳбатдош.

Андижонлик врач Отабек Аҳлиддинов Озодлик билан суҳбатда “одамларни табақаларга ажратиб даволаш Конституция ва шахс ҳуқуқларига зид” эканини таъкидлади.

Тармоқда эмпатия йўқ

Ўзбекистонда вилоят ҳокимлари даволаниш учун пойтахтга келаётгани ва биринчи бўлиб эмланаëтгани ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар ижтимоий тармоқда эътирозларга сабаб бўлди.

Facebook фойдаланувчиси Ҳамидулло Узоқов амалдорларнинг имтиëзли даволанишига эътироз билдирди:

“Врач-медиклар-чи? Ёши улуғ фуқаролар-чи? Агар шулардан олдин вакцинациядан ўтишган бўлса, демак ҳокимлар вакцинациядан ўтиб олиб, ковидга карши курашишга ажратилган маблагларни бир четдан ер экан-да".

Блогер Саид Камол эса шубҳали вакциналарни ҳокимлар “тажриба қуëни”ўлароқ биринчи бўлиб олгани маъқул, дея заҳарханда қилди.

“Балким яхши бўлгандир. Ҳокимларда вакцинадан кейин ҳеч қандай салбий ҳолатлар кузатилмаса аҳолини эмлай бошласа бўлади", деб ёзди блогер Фейсбук саҳифасида.

Врач Фазлидддин Мўминов Телеграм каналида бу ҳолатни шармандали, деб атаган.

“Қашқадарёдан туман ва шаҳар ҳокимлари тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш учун Тошкентга қараб келаётган экан. Нега Қашқадарёни ўзида тиббий текширувлардан ўтиб, даволана қолишмади экан-а? Жон ширин дейсизми? Ҳа унда вилоятдаги миллионлаб аҳолининг жони аччиқми? Қайси ариқда сув тиниқроқ бўлса, ўшанга қараб чопгандан кўра, ўз ариғини тиниқлаштириш йўлини топиши керак эмасми мироб деганлари?”, деб ёзган шифокор блогер.

2020 йилнинг пандемия авжига чиққан ёз мавсумида коронавирусга чалинган вилоят раҳбарлари ўз ҳудудида эмас, пойтахтда даволангани номақбул ҳол, дея танқид қилинганди.

Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарган Карим Камолов, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов кани амалдорлар 2020 йилда коронавирус оқибатида оламдан ўтган эди.






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин. Главное за день


Спорт в России и мире
Москва

В преддверии Международного дня защиты детей подмосковные росгвардейцы провели спортивное мероприятие для школьников


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
Ролан Гаррос

Соболенко победила на старте открытого чемпионата Франции по теннису


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Источник 360.ru: в реке Сетунь в Москве произошел разлив нефтепродуктов





Путин в России и мире
Москва

Власти Зимбабве поблагодарили Москву за помощь в период засухи


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Минск приостановил участие в договоре о вооруженных силах в Европе




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

Столтенберг решил не встречаться с Зеленским в Брюсселе


Навальный в России и мире
Москва

Адвокатам Навального продлили арест



Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



VK Fest

Красноярск впервые примет крупнейший фестиваль в России «VK Fest 2024»



Москва

Подмосковье заполонили змеи. Они даже в магазинах, а убивать их запрещено

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net