ҚОРА ШОКОЛАД (бахт гормони)
Таркибида чарчоқни қолдирувчи ва кайфиятни кўтарувчи моддалар мавжуд.
Қора шоколад таркибидаги эндорфин (бахт гормони)нинг кўпайишини рағбатлантиради. Бош миядаги хурсандчилик марказига ижобий таъсир ўтказади, организм фаоллигини бир меъёрда ушлаб туради.
Шоколад қариш жараёнини секинлаштиришга ёрдам беради. Қора шоколад эркакларда юрак инфаркти юзага келишини 17%га қисқартиради, аёлларни эса ёш кўринишларини таъминлайди.
Таркибида 60 фоиз какао бўлган қора шоколад эътиборни жамлашда энг кўп фойда бериши аниқланди, бироқ у қон босимини оширади.
Олимлар бу муаммони кўк чой орқали ҳал қилишни тавсия қилишади. Кўк чой таркибидаги L-тианин аминокислотаси қон босимини меъёрлаштиради.