Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Январь
2021

Ўзбекистоннинг энг катта хазинаси унинг одамларидир — латвиялик профессор — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти янада юксалади. Бу мазкур йўналишда таълим олаётган замонавий, янги авлод кадрларига ҳам боғлиқ. Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактаби (ISMA)нинг академик алоқалар бўйича проректори, профессор Евгения ДEХТЯР ўз интервьюсида шулар ҳақида тўхталиб ўтди. — Дехтяр хоним, Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактаби (ISMA)нинг Фарғона шаҳридаги филиали — вилоятда очилган илк халқаро олийгоҳ. У нафақат Фарғонада, балки бутун республикамизда замонавий туризм ва ахборот технологиялари соҳаларининг халқаро талабларга жавоб бера оладиган етук кадрларини тайёрлайдиган олий ўқув юрти сифатида ўз нуфузига эга. — ISMAнинг Фарғона шаҳридаги филиалини ташкил этганимизга уч йил бўлди. Ҳудудда туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш, халқаро тадбиркорлик асосларини ўргатиш филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланган. Филиалда ўқитиш инглиз тилида кундузги шаклда амалга оширилади. Талабалар ахборот технологиялари, туризмда бошқарув ва тадбиркорликни бошқариш йўналишлари бўйича таълим оладилар. Олийгоҳга 18 нафар латвиялик педагог билан бирга, 11 нафар маҳаллий педагогни ҳам жалб қилганмиз. Педагоглардан рус ва инглиз тилларини мукаммал билиш, айниқса, таълим жараёнига янги ташаббус ва таклифлар билан ёндашиш, мустақил ўқув принципларини яратиш талаблари ҳам қўйилган. — Сизнингча, тарихий ва меъморий ёдгорликларга бой Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш истиқболлари қандай? — Ўзбекистон — ҳақиқатан ҳам Марказий Осиёнинг марвариди. Унинг тарихий, маданий бойликлари, ажойиб табиати, ўзига хос анъаналари, ҳатто миллий таомларигача бу заминда туризмни ривожлантириш истиқболлари баланд эканлигини кўрсатиб туради. Aммо Ўзбекистоннинг, хусусан, Фарғонанинг энг катта хазинаси — унинг одамларидир. Оммавий экскурцияларни ўтказиш тажрибаси шуни кўрсатадики, ҳудудда кўплаб сайёҳлик масканлари ташкил этиш мумкин. Энг муҳими, маҳаллий аҳолининг қалбида ўз мамлакатини ривожлантириш учун барча имконларни ишга солиши, ҳар доим меҳмонларни очиқ юз билан қабул қилишга тайёр бўлиш истагидир. Шунинг учун биз минтақада туризмни ривожлантиришнинг барча истиқболларини баҳолаб, ўз филиалимизни Фарғонада очдик. Ишончимиз комилки, ўзбек халқининг бетакрор урф-одатлари, меъморий ёдгорликлари, ўзига хос рангин табиати, барча-барчасини ўзида жам этган туристик лойиҳалар Ўзбекистон туризмини Европа бўйлаб тарғиботи ёйилишига хизмат қилади. Тўғри, Фарғона Ўзбекистоннинг энг машҳур дурдона шаҳарлари — Бухоро, Самарқанддан бироз узоқликда жойлашган. Шунинг учун ҳам бу минтақа алоҳида сармоялар ва маркетинг тарғиботига муҳтож. Ҳудуднинг транспорт инфратузилмаси яхши ривожланган. Бироқ туристик маълумот пунктлари йўқлиги ташриф буюрувчиларга ноқулайлик туғдиради. Демак, Фарғона водийсининг туризм соҳасидаги малакали менежерларга бўлган эҳтиёжи, қолаверса, фарғоналик ёшларнинг мазкур соҳага қизиқишларини кўриб, олийгоҳ филиалини ташкил этиш масаласида адашмаганимизни англадик. "Туризмда бизнесни бошқариш", "Бизнесни бошқариш" ва "Aхборот тизимлари» дастурлари асосида нафақат водий, балки Тошкент, Самарқанд, Хоразм, Қорақалпоғистондан ёшлар келиб, таҳсил олишади. Шубҳасиз, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ривожлантириш соҳада таълим олаётган янги авлод кадрларига ҳам боғлиқдир. — Халқаро туризм кузатувчиси, янги туристик дастурлар муаллифи сифатида айтинг-чи, юртимизда ушбу даромадли соҳани янада ривожлантириш учун қандай чоралар кўриш керак? — Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларга бой эканлигининг ўзи Европа Иттифоқи мамлакатларидан келувчи сайёҳларнинг катта оқими учун етарли емас. Ҳудудда учта муҳим нарса: янгича инфратузилма, ташқи бозорга чиқиш ва малакали кадрлар тайёрлашга сармоя киритишдан чўчимаслик керак. Инфраструктура замонавий йўллар, ҳаво ва темирйўл коммуникациялари мавжудлигини, кенг имкониятли, шу жумладан, занжирли меҳмонхоналар, СПA хизматлари, ресторанлар барпо этишни, шунингдек, ҳар бир ҳудудда юқори тезликда ишлайдиган интернет алоқа майдони яратишни назарда тутади. Биз ушбу йўналишларда Ўзбекистон қандай жадал қадамлар билан олдинга интилаётганини кўриб турибмиз ва яқин келажакда мамлакат бу борада салмоқли ютуқни қўлга киритишига аминмиз. — Ўзбек ёшлари, хусусан, уларнинг билим даражаси тўғрисида қандай фикрдасиз? Латвия ёшларидан фарқ қиладими? — Латиш ва ўзбек ёшлари ўртасида сезиларли фарқ борлигини яширмайман. Совет давридан мерос қолган умумий ўтмишимиз бизнинг ривожланиш йўлимизни кўп жиҳатдан ўхшаш қилишига қарамай, Болтиқбўйи менталитети бироз бошқача. Яъни, биз тўғридан-тўғри ўзимиз нима деб ўйласак, шуни бажарамиз ва шунча кам мавҳум мулойим ибораларни ишлатамиз. Шахсан мен ўзбекистонлик ёшларнинг одоб-ахлоқи, хушмуомалалиги, катталарга бўлган ҳурмати, шарқона тарбиясини кўриб ҳайрон қолганман. Уларнинг янги билимларни ўзлаштиришга иштиёқи ҳам ҳавас қилса арзигулик. Мен, ҳатто, ISMAнинг Фарғона шаҳридаги филиалидаги дарсларим жараёнида 3-4 ой ичида инглиз тилини тўла ўзлаштириб олган ёшларни кўрдим. Ўзбек ёшларининг шижоати, интилувчанлигига латиш ёшларига хос ташаббускорлик, изланувчанликни уйғунлаштирсак, улар катта ютуқларга эришишлари аниқ. — Айтганча, биринчи марта келганингизда мамлакатимиз, хусусан, Фарғона сизда қандай таассурот қолдирган эди? — Нафақат мен, балки ISMA ўқитувчиларининг аксарияти олийгоҳимизнинг Фарғонадаги филиалида навбатма-навбат педагогик фаолият олиб бордик. Ўзим ва латвиялик ҳамкасбларим номидан бемалол айта оламанки, биз Ўзбекистон, Фарғонани яхши кўриб қолдик. Чиройли ландшафтлар, ёрқин қуёш, ўзига хос ранг ва, энг муҳими, одамларнинг илиқ муносабатлари қалбларимизни ижобий таассуротларга тўлдирди. — Юртдошларимиз, хусусан, Фарғона ёшларига тилакларингизни ҳам қабул қилсак. — Aзиз дўстлар! Ўтаётган йилда бутун дунё оғир синовли кунларни бошдан кечиряпти. Бир неча йил ичида пандемия билан боғлиқ барча муаммолар ўтмишда қолишига аминмиз. Мамлакатингиз бутун дунёга ўзини очмоқда. Тилагим — ўз имкониятингиздан фойдаланинг, истиқболли касбни эгалланг ва олинган барча билимларни бутун ўзбек халқи манфаати учун ишлатинг. Янги йилда эса, аввало, Ер юзида тинчлик ва омонлик, давлатлараро дўстлик ва бирдамлик барқарор бўлишини истаймиз.






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин обнародовал программу развития столичного туризма


Спорт в России и мире
Москва

Эксперт Президентской академии в Санкт-Петербурге о Всероссийском конкурсе спортивных проектов «Ты в игре»


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
WTA

Мирра Андреева обыграла Вондроушову в третьем круге турнира WTA в Мадриде


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Экологические итоги недели: Миллиарды цикад покроют Америку





Путин в России и мире
Москва

Пашинян подготовил "подарок" Путину к его инаугурации. Запад будет доволен


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

«Набей им морду, покажи им, что ты настоящий белорус». Лукашенко о поездке спортсменов на Олимпиаду




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

Кличко не видел Зеленского с начала конфликта с Россией


Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Шапка

Шапки женские вязаные на Wildberries, 2024 — новый цвет от 392 руб. (модель 466)



Москва

В подмосковном Королеве произошел пожар в промзоне

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net