Черногория президенти диний жамоалар ҳақидаги мунозарали қонунни ислоҳ қилишдан бош тортди
Черногория президенти Мило Джуканович «Дин эркинлиги тўғрисидаги» қонунга киритиш таклиф қилинаётган ислоҳотларни тасдиқлашдан бош тортди. Қонунни этник серблар ва серб православ черкови кескин танқид қилиб келади. 29 декабрь куни сербларни қўллаб-қувватловчи партиялардан ташкил топган ва Сербия православ черкови билан алоқадор ҳукмрон коалициянинг 41 нафар депутати «Дин эркинлиги тўғрисидаги» қонунга ўзгартириш киритишни қўллаб овоз берган эди. Мухолифат эса қонун лойиҳасини бойкот қилди. Читать дальше...