ҚИММАТГА ТУШГАН КАЙФ-САФО… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
* * * Шом маҳали шаҳарнинг серқатнов кўчаларидан бири яқинида жойлашган қаҳвахона рўпарасига «Тико» келиб тўхтаб, новчадан келган, калбош, рус миллатига мансуб йигит орқа эшикни очди-да, ҳайдовчи билан ҳисоб-китоб қилгач, пастга тушди. Аввалига шошилмасдан бориб дарахт соясидаги ўриндиққа чўкди. Қўлидаги елим халтани ёнбошига қўйиб, обдон керишди. Сўнгра чўнтагидан «Астра» сигаретини чиқариб тутатди. […]