БОЙВУЧЧА… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
* * * Рўзғорини қўл учида тебратиб турган Нафиса опанинг бошига кутилмаганда ташвиш тушди: хизматчилар сони қисқарадиган бўлиб, уни ишдан бўшатишди. Эри қазо қилгач, мактабга фаррош бўлиб ишга кирган, ёлғизгина қизи Назирани зориқтирмай ўстирай, дея эрта-кеч елиб-югурарди. Қиз бола қурмағур тез бўй чўзади, мана, Назира ўнинчи синфга қатнаётир. Аввалига ишдан бўшагани унча сезилмади. Бир-икки […]