МЕНИНГ МАЪЮСГИНА БОЛАЛИГИМ… “МЕНГА ЭРТАК АЙТИБ БЕРИНГ, ДАДАЖОН!..” (учинчи ҳикоя)
*** Ҳали ғўрлик пайтимда, нодон болалик пайтларимда бобом менга жуда кўп эртаклар айтиб берарди. Айниқса, қиш кунлари танча атрофида ўтириб бобомдан эшитган “Шавла куйди”, “Уч ёлғонда қирқ ёлғон” каби ажойиб эртакларни ҳамон унута олмайман. Бу эртакларни ҳар сафар бобом раҳматлидан эшитганимда кучимга куч, меҳримга меҳр қўшилгандек бўлар, тез-тез эртак қаҳрамонлари образига […]