Осиё ўйинларида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби
0
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида Ўзбекистон бокс жамоаси ҳам иштирок этади.
«Olamsport.com» сайти бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг Осиё ўйинларида қатнашадиган таркибини маълум қилди:
-49кг: Ҳасанбой Дўсматов
-52кг: Жасурбек Латипов
-56кг: Миразиз Мирзахалилов
-60кг: Шунқор Абдурасулов
-64кг: Иқболжон Холдоров
-69кг: Бобо-Усмон Ботуров
-75кг: Исроил Мадримов
Маълумот учун, бу йилги ўйинлар учун вазнлар қисқартирилган: -81кг, -91кг ва +91 кг вазн тоифаларида жанглар ўтказилмайди.
Бироз аввалроқ ёш боксчи Исроил Мадримов Ўзбекистон жамоасининг турнирдаги байроқдори бўлиши маълум қилинганди.
Турнир 18 август куни бошланади.