Ҳаёт-момот жанги: Гепарт сувда сузиб келиб тимсоҳни овлади (видео)
Йиртқичлар оламида ҳаёт жудаям бешафқат. Яшаб қолиш учун ҳар дақиқа курашишга тўғри келади. Бир сония, атиги бир сония хушёрликни йўқотдингми, тамом! Мана бу тимсоҳ билан айнан шундай воқеа содир бўлди. Офтобда тобланиш билан овора бўлиб қолган тимсоҳ сувда сузиб келаётган гепартни сезмай қолди. Натижада, гепарт тушликка тимсоҳ гўштини тановул қиладиган бўлди.