ТОШКЕНТ – "Ўзшаҳарқурилишинвест" МЧЖнинг ўзбошимчалиги салкам 5000 оилани хонавайрон қилиши мумкин!"
ТОШКЕНТ. "Президент Шавкат Мирзиёевнинг муҳтож оилаларга арзон уй-жой қуриб беришга доир қарори қабул қилинганида роса хурсанд бўлган эдик. 2017 йилда бир қанча оилалар илк бор арзон уйларга кўчиб ўтди. 2018 йилга мўлжалланган уйлар суратда кўрсатилган нархлар асосида тақсимланди, бу бўйича бошланғич тўловлар қилиди. Мазкур уйлар тақсимоти апрелда тугади. Аммо орадан бир ой ўтиб, "Ўзшаҳарқурилишинвест" МЧЖ уйлар нархини кўтармоқчи экани маълум бўлди. Бу нархларнинг асоссиз равишда кўтарилишидир. Негаки, арзон уйларга қарийб 5000 оила бошланғич бадал тўлаган. Демак, "Ўзшаҳарқурилишинвест" МЧЖнинг ўзбошимчалиги 5000 дан ортиқ оилани хонавайрон қилиши мумкин!
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, қурилиш молларининг нархи ошган эмиш. Лекин жорий йил июнь бошида Тошкент шаҳри ҳокими телевидениега берган интервьюсида арзон уйларни қурувчи компанияларга бир қанча имтиёзлар берилаётганини таъкидлади-ку!
Арзон уйларнинг асоссиз равишда оширилишига йўл қўймасликларини сўраймиз. Бўлмаса, уларни "арзон" деб¸ одамларни чалғитмасдан қиммат уйлар деб қўяқолишсин!"
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!