ФАРҒОНА – "Янги қурилаётган намунали уйда на сув бор, на газ…"
ҚУВА. "Фарғона вилояти Қува тумани "Иттифоқ" ҚФЙдан мурожаат йўлламоқдамиз. 2017 йили намунали арзон уй учун 21 миллион сўм тўлов қилган эдик. Мана, 2018 йилнинг ярми ўтди, аммо уй ҳали-ҳамон битгани йўқ. Уй қурилиши кечикаётгани етмагандек, ичимлик суви муаммоси ҳам барчани ўйлантирмоқда. Ҳар икки кунда "Сувоқова"дан одам келиб пластмасса идишларга сув қуйиб кетар экан. Хўш, қачонгача сув тўлдириб кетишади? Сув ёзда айнийди, қишда эса музлайди-ку! Қолаверса, XXI асрда ичимлик суви муаммоси ҳал бўлмаслиги уят эмасми?! Биз бу масалада Қува тумани ҳокимлиги ва "Қишлоққурилишинвест" идорасига мужоаат қилдик. Аммо сув муаммоси ҳал бўладиганга ўхшамаяпти.
Бундан ташқари, намунали уйларда газ йўқ. Электр энергиясида ҳам узилишлар бўлишидан хавотирдамиз. Намунали уйларни ўз номига муносиб тарзда қуришса бўлмайдими? Биз кўп нарса талаб қилаётганимиз йўқ, яшаш учун шароит бўлишини сўраяпмиз, холос".
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!