Тайланддаги ғордан қутқариб олинган болаларнинг ота-оналарига уларни қучиш ва ҳатто, қўл бериб кўришиш тақиқлаб қўйилди…
Расмий хабарларга кўра, дастлаб қутқариб қолинган тўрт нафар бола билан кўришиш учун ота-оналарга яқин орада рухсат берилади. Аммо кўришганда ҳам қўл бериш, уларни қучиш қатъиян тақиқланади. Бу тақиқлов то врачлар болалардан тўлиқ тиббий таҳлил олиб, уларнинг натижаларини кўрмагунча ўз кучида қолади. Болалар ташқи кўринишидан соғлом туюлсалар-да, врачларнинг фикрича улар ғорда лептоспироз каби хавфли инфекция […]