Эронда сув тақчиллигига қарши намойишчилар полиция билан тўқнашди
Эрон жануби-ғарбида ичимлик суви танқислигига қарши намойиш қатнашчилари полиция билан тўқнашди.
IRNA давлат агентлиги 30 июнь куни Хуррамшаҳарда оломон тўпланиб, ҳукуматга қарши ҳайқириқларни айтгани ҳақида хабар қилди.
Хабарда ёзилишича, намойишчилар полиция ходимларига тош улоқтиргани учун полиция кўзни ёшлантирувчи газ қўлланган. Намойишлар тунгача давом этган.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган, Хуррамшаҳар ҳамда Ободон шаҳарларда ёзиб олинган видеоларда ўқ овозларини эшитиш мумкин.
Давлат телеканаллари нечта намойишчи қўлга олинганини очиқламади.
Ички ишлар вазири Абдулризо Раҳмоний Фазлий тўқнашувларда бир одам жароҳат олганини айтди.
Танқидчилар расмийлар лаёқатсизлиги ҳамда кўп йиллик қурғоқчилик туфайли вилоятда дарё сувлари ҳамда ерости сувлари озайиб кетганини айтиб келади.
24 июнь куни пойтахт Теҳронда иқтисодий вазиятдан норози эронликлар намойишга чиқа бошлаган эди.