Кениялик югурувчи Кипсанг яриммарафонда жаҳон рекордини ўрнатди
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: EPA-EFE/ANDREW GOMBERT Кениялик югурувчи спортчи Жеффри Кипсанг Дания пойтахти Копенҳаген шаҳрида бўлиб ўтган яриммарафон (21,1 км) да жаҳон рекордини янгилади. Унинг натижаси 58 дақиқаю 1 сонияни ташкил этди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри. Енгил атлетика федерациялари халқаро ассоциацияси (IAAF) ҳозирча натижани ратификация қилмаган. Аввалги рекорд унинг ҳамюрти Абраҳам Киптум (58 дақиқаю 18 сония) га тегишли бўлган ва Испаниянинг Валенсиясида 2018 йилнинг 28 октябрида ўрнатилган эди. Копенҳагендаги яриммарафонга қатнашиш учун Кипсанг Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 27 сентябрдан 6 октябрга қадар ўтказиладиган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида қатнашишдан ҳам воз кечган. Кипсанг 10.000 метрга югуриш бўйича 2015 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори ҳисобланади. Кениялик югурувчи яриммарофонда уч марта жаҳон биринчилиги ғолиби ҳам бўлган. Яриммарафон олимпия спорт тури ҳисобланмайди.