Россия: Петербург яқинида ўзбекистонлик муҳожир юк поезди остида қолди
Маълумотларга кўра, ҳодиса 26 октябрь куни соат 19 ларда Ленинград вилоятининг Ломоносов туманида содир бўлган. Муҳожир ўша пайтда дўкондан ўзи ишлайдиган Новогорелово қишлоғидаги қурилиш майдонига қайтаётган бўлган.
Айтилишича, устига шағал юкланмиш 15 та вагон уланган тепловоз машинисти йўлда кетаётган кишига сигнал берган, бироқ йўловчи унга эътибор бермаган ва поезд тагида қолиб, нобуд бўлган.
