Прокурор “Оҳангароншифер”ни сунъий банкрот қилганларга қўзғатган жиноят ишини яна ўзи бекор қилди
Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов "Оҳангароншифер" акциядорлик жамиятини сунъий банкротликка олиб келган мансабдор шахсларга нисбатан жорий йилнинг 24 июнь куни очган жиноят ишини орадан уч кун ўтиб, бекор қилгани ўртага чиқди. Прокурор ўз қарорини банкротликка келиш сабаблари юзасидан мансабдор шахслардан тушунтириш хатлари олинмагани билан изоҳлаган. Аммо жамият касаба уюшмаси раиси Озод Хушназаровнинг иддао қилишича, “юқоридан бўлган босим” сабабли прокурор ўз қарорини ўзгартирган бўлиши мумкин. Читать дальше...