Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: ПФЛ Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал учрашувлари 8 декабрь, сешанба куни якунланди ва чорак финалнинг барча иштирокчилари маълум бўлди. 1/8 финал доирасидаги сўнгги ўйин якунлангач «Sport-TV» телеканалидаги жонли эфирда чорак финал босқичига қуръа ташланди. Ушбу босқич ўйинлари 12 декабрь куни бўлиб ўтади. Coca-Cola Ўзбекистон Кубоги Чорак финал баҳслари 12 декабрь, шанба 13:00 «Пахтакор» — «Қизилқум» 13:00 «Машъал» — «Қўқон-1912» 16:00 «Навбаҳор» — «Насаф» 16:00 ОКМК — «Металлург» Фото: ПФЛ