"Локомотив" иккита тўп фарқини йўққа чиқариб "Ар Райян"ни мағлуб этди
Ҳозиргина ОЧЛ 6-туридан ўрин олган "Локомотив" ҳамда "Ал Райян" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Тошкентда кечган учрашувда "темирйўлчилар" 3:2 ҳисобида рақибдан устун келишди. Баҳснинг 1-дақиқасида Родриго Табата ҳисобни очди. Орадан 21 дақиқа ўтиб Гонсало Виейра ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. 35-дақиқада Сардор Мирзаев ҳисобни қисқартирган бўлса, иккинчи бўлимда Темурхўжа Абдуҳолиқов дубль қайд этди ва Андрей Фёдоров шогирдлари 0:2 ҳисобида ортда бора туриб, иродали ғалабага эришди. Читать дальше...