Тошкентнинг Учтепа туманида раҳбарлар "тўртлиги" тайинланди
Учтепа тумани ҳокими, давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, ИИО ФМБ бошлиғи ва прокурори тайинланди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Учтепа тумани ҳокими этиб Абдуллаев Фарҳод Равшанович тайинланган.
Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Аширматов Рустам Маҳмуджанович тайинланган. Бу тайинловга қадар у 2017 йилдан буён Тошкент вилояти Ангрен шаҳри давлат солиқ инспекцияси бошлиғи бўлган.
Туман прокурори лавозимини эса Азимов Жобир Одилович эгаллаган. У аввал Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Аввал хабар берганимиздек, Учтепа тумани ИИО ФМБга Аҳмедов Сайфулло Негматович раҳбар этиб тайинланган.