Қиссадан ҳисса: “Қафасдаги қуш ва кўршапалак…”
Сайроқи Қушни қафасга қамаб ойна ташқарисига осиб қўйишганди. У фақат тунда, ҳамма қушлар уйқуга кетгандагина сайрарди. Бир куни кечаси Кўршапалак келиб қафас панжарасига чирмашиб олибди. У Қушдан нега кун бўйи тинч ўтириб, кечаси сайрашини сўрабди. — Бундай қилишимнинг ўзига хос сабаби бор, — дебди Қуш. — Бир куни кундузи сайраётсам овчи овозимга мафтун бўлиб […]