«Тахтлар ўйини»нинг финал қисмини кўриш учун 27,2 млн америкалик ишга чиқмаган (видео)
Фото: Forum Daily 27,2 миллион америкалик 20 май куни «Тахтлар ўйини» сериалининг охирги қисми чиқиши муносабати билан ишга умуман бормаслиги, кеч қолиши, уйдан туриб ишлаши ёки иш самарадорлиги паст бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Forum Daily'га таяниб "Дарё" хабар берди. Бундай натижа The Harris Poll томонидан ўтказилган ижтимоий сўров орқали аниқланган. Охирги серияни томоша қилишни режалаштирган 10,7 миллион ишчилар Темир тахтга кўтарилишни кузатиш ва уни нишонлаш ёки салбий ҳиссиётларни енгиш учун ишга бормаслигини маълум қилган. Читать дальше...