Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари икки мамлакатни боғловчи Амузанг–Хошади темир йўлни ишга туширишди
Амузанг станциясида ҳозирда нафақат темирйўлчилар, балки чегарачилар, божхоначилар учун ҳам қулайликлар яратилган. Ушбу станция Ўзбекистонни қўшни давлат билан боғловчи янги дарвоза сифатида фаолият кўрсатади ҳамда Тожикистоннинг жанубий ва шарқий ҳудудларини боғлайди.