Ўзбекистон армиясининг 10 минг аскари Оқ олтин туманида пахта термоқда
Сирдарё вилоят ҳокимлиги мулозимининг Озодликка билдиришича, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 10 минг аскарлик қўшини вилоятнинг Оқ олтин тумани далаларида пахта термоқда. Бухородаги ҳарбий қисмнинг бир йиллик хизматдаги оддий аскари Озодлик билан суҳбатда улар 20 сентябрдан буён Оқ олтин туманида пахта тераётгани, ҳозир ҳаво совиб, далада пахта қолмаган бўлса-да, уларга 5 декабргача далада қолиш буюрилганини айтди. Оқ олтин тумани далаларида ҳарбийлар пахта тераётганига оид аскардан келган хабарни... Читать дальше...
