СУРХОНДАРЁ – "Такрор мурожаатларга қарамай, болалар футболи масаласи ҳал этилмади"
ОЛТИНСОЙ. "Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Жобу маҳалласидан ёзмоқдаман. "Сиздан Телеграм" рукнида аввал ҳам мактубим чоп этилган эди. Ўша мактубимда ёшларимиз спорт билан шуғуллансин, дея 2017 йили 250 миллион сўм сарфлаб, қишлоқда кичик стадион қурганим, аммо болалар тинч-осойишта футбол ўйнашига тўсқинлик қилишаётгани ҳақида ёзган эдим. Аммо ушбу масала ҳалигача ҳал бўлмади. Ҳозиргача мактабгача таълим муассасасига 150 миллион сарфладим, сув чиқардим, трансформаторларни ишлатдим. Аммо ҳали ўзим учун уй қурганим йўқ. Читать дальше...
