Васила Иноятова: Мен умримнинг охиригача курашдан тўхтамайман!
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси, "Бирлик" Халқ ҳаракати партиясининг котибаси Васила Иноятова 19 май куни тушлик пайтида Тошкентдаги "Кўкча" қабристонига дафн этилди.
Таниқли ҳуқуқбон айни кун тонгида Тошкентдаги шифохоналардан бирида 62 ёшида вафот этган эди.
Озодлик бундан 11 йил олдин Васила Иноятова билан “Давр менинг тақдиримда” эшиттиришида суҳбатлашган эди. Ҳозир ана шу эшиттиришни сизга ҳавола қиламиз.
